1.9 C
Узбекистан
Вторник, 3 февраля, 2026

2025-йилда Ўзбекистонга ўқиш учун келган хорижликлар сони 40 мингга яқинлашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

2025 йилда Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони сезиларли даражада ошди. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, йил давомида мамлакатга ўқиш учун жами 39,7 минг нафар хорижлик ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 58,2 фоизга кўп. Мутахассислар бундай ўсишни сўнгги йилларда олий ва ўрта махсус таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий талабалар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда Ўзбекистон таълим муассасаларининг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани билан изоҳламоқда.

Статистикага кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида энг кўп талабалар Ҳиндистондан келган — 17 241 нафар. Кейинги ўринларда Туркманистон (9 349 нафар), Тожикистон (2 904 нафар) ва Покистон (1 779 нафар) қайд этилган.

Шунингдек, Хитойдан 1 428 нафар, Жанубий Кореядан 917 нафар, Қирғиз Республикасидан 912 нафар, Мисрдан 893 нафар, Филиппиндан 745 нафар ва АҚШдан 482 нафар фуқаро Ўзбекистонда таълим олиш учун келган. Бошқа давлатлар ҳиссасига эса 3 011 нафар хорижий талабалар тўғри келади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро ва Сурхондарёда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган заводлар қурилиши бошланди

2 февраль куни Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари қурилишига...

Больше похожих статей

×