Франция давлат идоралари АҚШнинг Google ва Microsoft платформаларидан воз кечади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Қарор давлат фаолиятини маҳаллий технологик платформага кўчиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида қабул қилинди. Бу эса Европада АҚШ хизматларига кучли қарамлик масаласига нисбатан сезгирлик ортиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Франция ҳукумати давлат идораларида Zoom, Microsoft Teams ва Google Meet’дан фойдаланишни тўлиқ тўхтатишга қарор қилди. Барча расмий видеоалоқа миллий Visio платформасига кўчирилади.

Бош вазир девони давлат амалдорларини Dinum — мамлакатнинг Идоралараро рақамли агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Visio видеоалоқа дастуридан фойдаланишга мажбур қилувчи билдиришнома тайёрлади. У Франциянинг Outscale компанияси тақдим этган инфратузилма асосида ишлайди.

Бундан аввал амалдорларга WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланиш тақиқланиб, ички Tchap хизмати жорий этилган эди. Энди эса Visio фойдаланувчилари сони 250 мингга етказилиб, давлат тармоқларида хорижий сервислар техник жиҳатдан блокланади. Тўлиқ мустақил рақамли инфратузилма 2027 йилгача яратилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

469 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

Ўзбекистонда солиқ органлари томонидан 469 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Мазкур шартномалар асосида жами 193,9 миллиард сўм солиқ...

Больше похожих статей