5.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 1 февраля, 2026

2 феврал кунига об-ҳаво прогнози

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

2 февраль куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, туман тушиши эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат кундузи 6–11 даража илиқ атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 2 февраль куни айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузги ҳарорат 13–18 даража илиқ, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам баъзи ҳудудларда ёмғир кузатилиши мумкин. Шамол шарқ томондан 7–12 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 11–16 даража илиқни ташкил этади, Навоий вилоятининг шимолида эса салқинроқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёмғирли об-ҳаво сақланиб қолиши мумкин. Ҳарорат кундузи 13–18 даража илиқ атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 5–10 даража илиқ, кечаси -3 даражадан 2 даража илиққача бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан кучсиз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман ва йўлларда яхмалак кузатилади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қозоғистон: янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси муҳокама қилиш учун эълон қилинди. Шу муносабат билан 27 январда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси "Қозоғистон сиёсий...

Больше похожих статей

×