2.3 C
Узбекистан
Суббота, 31 января, 2026

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш ойлиги”ни ўтказишга старт берилди 

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда гиёҳвандлик ва наркожиноятчилик нафақат миллий, балки,минтақавий ва глобал миқёсда хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солмоқда. Айниқса, ёшлар орасида турли наркотиклар истеъмолининг анъанага айланаётгани ёки уларнинг наркожиноятларга аралашиб қолиш ҳолатлари йилдан йилга ортиб бораётганитарбиявий, тушунтирув ва бирламчипрофилактик тадбирларни доимий равишда ўтказиб боришни тақозо этмоқда.

Таҳлилларга кўра, 2025 йилда республикада ҳуқуқ-тартибот идораларининг саъй-ҳаракатлари натижасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 15 412 та жиноят ва 1 956 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Энг кўп жиноятларни гиёҳвандлик воситаларини ўз истеъмоли учун сақлаш (ЖК 276-модда – 41 фоизи ёки 6 387 таси)қонунга хилоф равишда муомалага киритиш (ЖК 273-модда – 36 фоизи ёки 5 577 таси) ва тақиқланганэкинларни етиштириш (ЖК 270-модда – 13 фоизи ёки 1 968 таси) ҳолатлари ташкил этди.

Наркожиноятларнинг 53 фоизи Тошкентшаҳри (3 986 та)Фарғона (2 178 та) ва Тошкент(1 954 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Тезкор тадбирлар натижасида 3 тн 413 кг наркотик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилибистеъмолга чиқиб кетишининг олди олинди.

Гиёҳвандлик воситаларининг энг кўпини “гашиш” (48 фоиз ёки 1 тн 470 кг) ва “опий” (27 фоиз ёки 819 кг) моддалари ташкил этган.

14 та яширин нарколабораториялараниқланиб, уларда сақланган жами 75 кггиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар мусодара қилинди.

Наркожиноят содир этган 11 049 нафаршахслар жавобгарликка тортилди. Ачинарлиси, жиноятчиларнинг 59 нафарини мактаб ўқувчилари, 124 нафарини талабалар ташкил этди.

Нарковазиятни барқарорлаштириш ва наркотаҳдидларга қарши курашишнингсамарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–207-сон Фармониқабул қилинди.

Фармон билан “Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган комплекс амалий ҳаракатлар миллий дастури” тасдиқланди.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 26 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ҳам наркожиноятларга қарши курашишни умуммиллий ҳаракатга айлантириш,гиёҳвандликни таг-томири билан йўқотиш ҳамда ёшларда кучли маънавий-руҳий иммунитетни шакллантириш вазифалари белгилаб берилди.

Миллий дастурда феврал ойида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотропмоддаларнинг тарқалишига қарши курашиш”кенг қамровли тезкор-профилактик ойлигини ўтказиш вазифаси белгиланган.  

Мазкур ойликка расмий старт бериш мақсадида, бугун Ўзбекистон миллий кино санъат саройида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги,Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олийтаълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқнисақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ваМаҳалла уюшмаси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Тадбирда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъуллари, миллий
ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Шу билан бирга, республикамизнинг барча вилоят, шаҳар-туманлари ҳокимликлари, тегишлилиги бўйича идора ва ташкилот ходимлари онлайн тарзда қатнашдилар. 

Матбуот анжуманида республикадаги нарковазият, ойликни юқори даражада ўтказиш бўйича ёшлар орасида амалга оширилиши режалаштирилган профилактик-огоҳлантирув ва тарғибот-тушунтириш ишлари юзасидан батафсилахборот берилди.

Тадбир давомида масъуллар томонидан аҳолини гиёҳвандлик
ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларини ўрни беқиёс эканлиги, шу боис келгусида ОАВлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигигатаъкидланди.

Анжуман якунида мутахассислар журналистларни қизиқтирган соҳага оид саволларига жавоб бердилар.

Таъкидлаш жоизки, бу йил тезкор-профилактик ойликка расмий старт бериш маросими ўтган йиллардан фарқли ўлароқ ўзгача ташкил этилиб, тадбир доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ёшлар форуми” ўтказилди.

Мазкур форумда пойтахт маҳаллалари ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, таълим муассасаларининг тарбиявий ишларга масъул ходимлари, талабалар, мактабларнинг инспектор-психологлари ва юқори синф ўқувчилари (жами 1800 нафар) иштирок этди.  

Форумни ёш ижодкорлар томонидан яратилган “Бадал” қисқа метражли фильми премьераси очиб берди. Премьерада муаллифлар лойиҳани яратишгатуртки бўлган сабаблар, уни суратга олишда қўлланган креатив ёндашув, фильм орқали ёшларга етказмоқчи бўлган асосий ғоя ҳақидагификрларини баён қилишди.

Тадбир иштирокчиларига Шайхонтоҳур тумани “Жарариқ” маҳалласида ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва “Антинарко” ёшлар фронт офиси тақдимоти утказилди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур форум ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши иммунитетини шакллантириш ҳамда мазкур иллатларнинг салбий оқибатлариданогоҳликларини оширишга хизмат қилдиш

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда эркаклар аёллардан  33 фоиз кўпроқ маош олади

Ўзбекистонда иш ҳақида гендер тафовут сақланмоқда Мутахассис Азиза Исмоилованинг айтишича, Ўзбекистонда эркаклар аёлларга нисбатан ўртача 33 фоиз кўпроқ маош олади. Дунё бўйича...

Больше похожих статей

×