3.9 C
Узбекистан
Пятница, 30 января, 2026

Бухоро вилоятида ИИБ ходими тўрт нафар фарзанднинг онасини дарёдан қутқариб қолди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилояти Вобкент тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.

Ҳодиса 29 январь куни соат тахминан 16:30 ларда содир бўлган. Сувда аёлни кўриб қолган ички ишлар органлари ходими ҳеч иккиланмасдан муздек сув ва кучли оқимга эга дарёга сакраб тушган. Воқеа жойига етиб келган гувоҳлар билан ҳамкорликда жабрланувчи соҳилга олиб чиқилган.

Етиб келган тез тиббий ёрдам бригадаси аёлни шифохонага олиб борган. Шифокорлар унинг аҳволини қониқарли, деб баҳоламоқда, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълум қилинишича, жабрланувчи 20 ёшда бўлиб, унинг тўрт нафар фарзанди бор. Аёл Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшайди.

Ҳодисанинг сабаб ва ҳолатлари ҳозирда аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

31 январь куни учун об-ҳаво прогнози

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 30 январь соат 20:00 дан 31 январь соат 20:00 гача республика ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Тошкент шаҳрида...

Больше похожих статей

×