2.1 C
Узбекистан
Пятница, 30 января, 2026

Анқарада Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Анқара шаҳридаги Туркия Республикаси Президенти қароргоҳи — Оқсаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарини Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған шахсан кутиб олди.

Маросим чоғида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар шоҳсупага кўтарилиб, ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашдилар.

Расмий маросимдан кейин давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида ИИБ ходими тўрт нафар фарзанднинг онасини дарёдан қутқариб қолди

Бухоро вилояти Вобкент тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×