3.9 C
Узбекистан
Пятница, 30 января, 2026

Ўзбекистон қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди. Бунга сўнгги йилларда касалланиш кўрсаткичларининг ошгани сабаб бўлди. Шунга ўхшаш қарор яна бешта давлат — Озарбайжон, Австрия, Буюк Британия, Испания ва Арманистонга нисбатан ҳам қабул қилинди.

ЖССТ маълумотларига кўра, ушбу мамлакатларда 2024 йилда қизамиқ эпидемияси кузатилган. Халқаро қоидаларга биноан, агар вирус бир йилдан ортиқ вақт давомида узлуксиз тарқалса, мамлакат тегишли мақомни йўқотади. Касаллик авж олишининг асосий сабаби — оммавий эмлашдаги бўшлиқлар бўлиб, бу аҳолининг, айниқса болаларнинг иммунитети пасайишига олиб келади. Энг кўп ҳолатлар 10 ёшгача бўлган болалар орасида қайд этилган.

Мутахассислар таъкидлашича, қизамиқ вируси Европа ва Марказий Осиё ҳудудида фаол тарқалмоқда. Хусусан, Руминия, Грузия, Россия, Украина, Туркия, Франция, Германия, Польша, Қозоғистон ва Қирғизистонда юқори касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Қизамиқдан холи мамлакат мақомини тиклаш учун Ўзбекистон уч йил давомида вирус айланмаслигини таъминлаши ва эпидемиологик назоратни кучайтириши лозим. ЖССТ аҳолининг камида 95 фоизини қизамиққа қарши вакцина билан икки доза миқдорида эмлашни тавсия этмоқда.

Ўзбекистон мазкур мақомни 2017 йилда, 2014–2016 йиллар маълумотлари асосида олган эди. Бироқ кейинги йилларда касалланиш кўрсаткичлари ёмонлашди: 2022 йилда 8 та ҳолат қайд этилган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 1026 тага етди. Ҳолатларнинг аксарияти бир ёшгача бўлган, вакцинадан ҳеч бир доза олмаган болалар ҳиссасига тўғри келади.

Қизамиқ — ўткир вирусли касаллик бўлиб, юқори ҳарорат, йўтал, тумов, томоқ оғриғи ва тошма билан намоён бўлади. У пневмония, бронхит ва энцефалит каби асоратлар билан хавфлидир. Касалликдан ҳимояланишнинг ягона самарали усули — вакцинация.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қозоғистонда Нипаҳ вируси хавфи сабаб чегараларда санитария назорати кучайтирилди

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат чегарасида жойлашган ўтказиш пунктларида санитария-карантин назоратини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чоралар...

Больше похожих статей

×