1.9 C
Узбекистан
Четверг, 29 января, 2026

Cинтетик наркотиклар мусодараси сўнгги беш йилда 11 баробар ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Шаҳарда жиноятчилардан олиб қўйилган синтетик наркотик моддалар ҳажми сўнгги беш йил ичида 11 баробарга ошгани қайд этилди. Бу ҳолат наркотик моддаларнинг тарқалиши тобора жиддий тус олаётганидан далолат беради деб Президент томонидан таъкидланди.

Маълум қилинишича, синтетик наркотикларнинг қарийб 95 фоизи интернет орқали тарқатилмоқда, тўловлар эса асосан криптовалюта орқали амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, наркотик моддаларни ишлаб чиқарувчи яширин лабораториялар мамлакат ҳудудида очилаётгани алоҳида ташвиш уйғотмоқда.

Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликда давлат органларининг мазкур йўналишдаги аниқ вазифалари тўлиқ белгилаб қўйилмаган. Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг фаолияти эса асосан таҳлил ишлари ва халқаро ҳамкорлик билан чекланиб қолаётгани танқид қилинди.

Шу муносабат билан агентликнинг масъулиятини кучайтириш, унга мутасадди идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш ваколатларини бериш режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, агентлик ўз вазифаларини бажариши учун барча зарур куч ва воситалар билан таъминланади.

Йиғилишда агентлик раҳбари Р. Маматов фаолиятида кескин ўзгариш қилмаса, унинг лавозимига лойиқлиги қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Шунингдек, 1999 йилда қабул қилинган наркотик моддаларга оид қонунни замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янгидан ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш бўйича бизнес ва давлат ҳамкорлиги кучаймоқда

Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар давом этмоқда. 27–28 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси...

Больше похожих статей

×