“Опен бюджет”нинг 10-мавсуми 1 февралдан бошланмоқдa

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

1 февралдан “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми старт олади. Ушбу мавсум лойиҳа жорий этилганидан буён ўтказилаётган 10-юбилей мавсум сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

“Ташаббусли бюджет” фуқароларнинг жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда бевосита иштирок этиши, маҳалла ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни амалга ошириш имконини бериб келмоқда. Йилдан-йилга лойиҳа доирасида билдирилаётган таклифлар сони ортиб, жамоатчилик фаоллиги сезиларли даражада ошмоқда.

2026 йилги мавсум қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1–20 февраль — лойиҳаларни киритиш;
21 февраль – 7 март — лойиҳаларни саралаш;
8–10 март — тарғибот босқичи;
11–20 март — овоз бериш;
21–31 март — қўшимча ғолибларни аниқлаш.

Овоз бериш якунларига кўра, энг кўп қўллаб-қувватланган ташаббуслар ғолиб деб топилади. Ғолиб лойиҳалар эса 21 март — Наврўз байрами куни расман эълон қилиниши белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди

Аввалроқ мамлакатимиз ахборот маконида йилнинг энг йирик таълимий-амалий воқеаларидан бири — бутун республика миқёсида ўтказиладиган “Media haftalik” лойиҳаси ҳақида...

Больше похожих статей