Президент Тошкент шаҳрида ички ишлар ва прокуратура тизими раҳбарлари фаолиятига нисбатан кескин муносабат билдирди. Давлат раҳбари пойтахтда жиноятчиликка қарши кураш ва профилактика ишлари етарли даражада олиб борилмаётганини таъкидлади.
Йиғилиш давомида Президент ходимларнинг ишга келиши, фаолияти ва ойлик маош олиши тўлиқ назоратга олинишини маълум қилди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Султонхўжаев ва шаҳар прокурори Ўрмоновга нисбатан “ҳайфсан” эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.
Давлат раҳбари ИИВ ва пойтахт ИИББ масъулларини фақат ҳисобот билан чекланиб қолаётгани учун танқид қилди. Тергов бўйича вазир ўринбосари Рамазон Ашрафов ҳам икки йил давомида амалий натижалар кўрсатмагани учун танқид остига олинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг тергов-қидирувга масъул биринчи ўринбосари Фарҳод Хасанов фаолияти ҳам қониқарсиз деб баҳоланди.

