-3 C
Узбекистан
Среда, 28 января, 2026

Ўзбекистонда ноқонуний қурилишлар бўйича онлайн-харита ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда фуқароларга ноқонуний қурилишлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи янги онлайн-сервис ишга туширилди. dshk.shaffofqurilish.uz сайтида жойлаштирилган ушбу платформа орқали биноларнинг манзили, майдони ва айрим ҳолларда фотосуратлари билан танишиш мумкин.

Маълум қилинишича, сайтдаги «Ноқонуний қурилишлар» бўлими орқали ҳудуд танланади ва харитада белгиланган нуқталар босиш орқали тегишли маълумотлар очилади. Сервис яқинда ишга туширилгани сабабли, ўзбошимчалик билан қурилган объектлар ҳақидаги маълумотлар босқичма-босқич янгиланиб бормоқда.

Айни вақтда базага бир қатор объектларнинг манзиллари, техник кўрсаткичлари ҳамда фотосуратлари киритилган. Фуқаролар ноқонуний қурилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда, Ogoh fuqaro мобиль иловаси орқали хабар беришлари мумкин.

Таъкидланишича, янги механизм қурилиш соҳасида шаффофликни ошириш, шунингдек, фуқароларни ҳужжатсиз уй-жой сотиб олиш билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистонда Learjet 45 самолёт ҳалокати: бортда Маҳараштра вице-бош вазири бўлган ва ҳеч ким тирик қолмаган

2026 йил 28 январь куни эрталаб Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида жойлашган Барамати аэропорти яқинида Learjet 45 русумли бизнес-джет ҳалокатга учради....

Больше похожих статей

×