Истанбулда Ўзбекистон фуқаросининг боши танасидан ажратилган жасади топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Истанбулнинг Шишли туманида Ўзбекистон фуқаросининг боши танасидан ажратилган жасади топилди. Туркия оммавий ахборот воситалари томонидан аввалроқ тарқатилган маълумотни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси тасдиқлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, 24 январь куни кечқурун аёлнинг чойшабга ўралган жасади чиқиндилар учун мўлжалланган контейнердан топилган. Уни макулатура йиғиш билан шуғулланувчи эркак аниқлаб, бу ҳақда полицияга хабар берган.

Полиция, прокуратура ҳамда суд-тиббий экспертиза марказининг қўшма иши натижасида ҳалок бўлган шахс аниқланди — у Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова экани маълум бўлди. Sabah газетасига кўра, марҳума 37 ёшда бўлган.

Тергов доирасида Туркияни тарк этиб, Грузияга учиб кетишга уринган камида икки нафар шахс қўлга олинган. Birgün нашри уч нафар гумонланувчи ҳақида хабар бериб, уларнинг икки нафари хорижий фуқаролар эканини қайд этган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси вакиллари марҳуманинг яқинлари билан боғланган ва уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон делегацияси Москвада медиа ва коммуникация соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор учрашувлар ўтказди

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Президенти Администрацияси вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда тегишли...

Больше похожих статей