Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлиги томонидан адвокатура қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида “Адвокатура институтини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги вакиллари, Адвокатлар палатаси масъул ходимлари ҳамда палатанинг барча ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди. Мухокама жараёнида адвокатура институтини янада такомиллаштириш, рақамлаштириш, соҳага тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳам муҳокама марказида бўлди. Тадбир давомида қонун лойиҳасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга оид 30 дан ортиқ таклифлар муҳокама қилинди ва иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбати адвокатура тизимини модернизация қилиш, профессионал фаолиятни янада самарали ва шаффоф ташкил этиш ҳамда юридик амалиётни такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида коррупцион схема фош этилди

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда уй-жой коммунал соҳасидаги коррупцион схемани...

Больше похожих статей