0.3 C
Узбекистан
Воскресенье, 25 января, 2026

Келаётган ҳафта кунларига об-ҳаво прогнози

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

25–28 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим кунларда ёғингарчилик, туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин деб Ўзгидромет хабар берди. Аксарият вилоятларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кузатилиши, туман сабаб кўриш масофаси пасайиши ҳамда йўлларда музлама (гололёд) ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 25 январь куни айрим жойларда енгил ёғингарчилик кузатилиши мумкин. 26 январь куни ёғингарчилик кутилмайди. 27–28 январь кунлари эса айрим ҳудудларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. 25 январь куни шамол айрим жойларда 22–25 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 25–26 январь кунлари 3–8 даража, 27–28 январь кунлари 1–6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида 25 январь куни ёғингарчилик кутилмайди. 26–28 январь кунлари айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак эҳтимоли бор. Шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.

Хоразм вилоятида 25–26 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 27–28 январь кунлари айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. 26–28 январь кунлари йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат Қорақалпоғистонга яқин кўрсаткичларда бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 25 январь куни айрим жойларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин. 26 январь куни асосан ёғингарчилик кутилмайди, Навоий вилоятининг шимолида эса айрим жойларда қор ёғиши эҳтимоли бор. 27–28 январь кунлари айрим ҳудудларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол 25 январь куни айрим жойларда 15–20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 25 январь куни айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. 26 январь куни ёғингарчилик кутилмайди. 27–28 январь кунлари яна ёғингарчилик эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 7–12 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 25–26 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 27–28 январь кунлари айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қор ёғади. 25–26 январь кунлари қор кўчиши хавфи сақланиб қолади. Йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–13 даража совуқ, кундузи эса 0–5 даража совуқдан 2 даража илиққача ўзгариб туради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент аҳоли рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди

Президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни ўтказилган йиғилишда мамлакатда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўтказилаётган рўйхатга олиш жараёнига эътибор...

Больше похожих статей

×