-0.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 25 января, 2026

“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳасининг биринчи жамоавий эшитируви ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 23 январь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимиятида “Sea Breeze Uzbekistan” туристик мажмуаси қурилишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш (АТТБ) бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Нажмиддинхўжа Шарипов, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Муҳамедов, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров, Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов, жамоатчилик ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, “Sea Breeze Uzbekistan” бош директори Сардор Ҳамидов иштирок этди.

Эшитувда маҳаллий ва халқаро экспертлар, жумладан, Озарбайжон, Словения, Жанубий Корея, Қозоғистон ва Беларусь давлатларидан келган мутахассислар томонидан лойиҳанинг экологик таъсирига оид тақдимотлар ўтказилди. Уларда Бўстонлиқ туманида ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш, чиқиндиларни бошқариш, биохилма-хилликни асраш ҳамда санитария-гигиена шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълум қилинишича, лойиҳа 2035 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади. Қурилиш жараёнида атроф-муҳитга зарар етказмаслик, замонавий муҳандислик ечимларини жорий этиш ва миллий экологик меъёрларга қатъий риоя қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан сўнг 8 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, биринчи босқичдаёқ ҳудудни кўкаламзорлаштириш доирасида 10 мингдан ортиқ дарахт ва ўсимлик экилади. Оқова сувлар тозаланиб, марказлашган тизимга йўналтирилади, Чорвоқ ҳудудига чиқиндилар ташланишининг олди олинади.

Жамоатчилик эшитуви давомида маҳаллий аҳоли, эко-фаоллар, журналист ва блогерлар томонидан берилган савол ва таклифлар муҳокама қилинди. Мутахассислар барча масалалар бўйича тушунтириш берди.

Тадбир якунида билдирилган фикр ва таклифлар лойиҳани амалга ошириш жараёнида инобатга олиниши, “Sea Breeze Uzbekistan” мажмуасини барпо этишда экологик барқарорлик ва аҳоли манфаатлари устувор йўналиш сифатида сақланиши таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ҳинд тилида ўрнатилган реклама пешлавҳаси демонтаж қилинди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан бир неча кун аввал ўтказилган ўрганишлар натижасида реклама пешлавҳаларидан бири белгиланган тартибда тегишли...

Больше похожих статей

×