Президент Қарорга мувофиқ, миграция ва персоналаштириш соҳасида суний интеллектни татбиқ этиш ва самарадорликни ошириш мақсадларида, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги эндиликда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш Департаменти этиб белгиланди.
2026 йил 1 майдан эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида биттадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмасида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкониятига эга, сунъий интеллект асосидаги «Ақлли» миграция шохобчалари ташкил этилади. Бу хизматлар рақамлаштирилган бўлиб, фойдаланувчилар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тамойиллари орқали фойдаланишлари мумкин бўлади.
| Шохобчада кўртиладиган хизматлар номи: |
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросига идентификацияловчи ID картасини расмийлаштириб бериш ва идентификацияловчи ID картасини алмаштириш.
- Ўзбекистон Республикасида мулкдорни ўз уйига яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш.
- Мулкдор томонидан фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариш.
- Ўзининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганликни ўзи бекор қилиш.
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича рўйхатга олиш.
- Яшаш жойи бўйича маълумотнома бериш.
- Яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома бериш.
- Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш.
Ариза юбориш мумкун бўладиган хизматлар номи:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун ариза юбориш.
- Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ариза юбориш.
- Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича ариза юбориш.
- Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишга ариза юбориш.
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида ариза юбориш.
- Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатларини узайтиришга ариза юбориш.

