- Advertisement -
Энди пенсия тўловларини нақд шаклга ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши мумкин. Порталда мазкур хизмат ишга туширилгани маълум қилинди.
Янги имконият фуқароларга уйдан чиқмаган ҳолда, шунингдек, Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлимларига боришга ҳожат қолдирмасдан пенсия тўловларини нақд шаклга ўтказиш имконини беради. Барча жараёнлар онлайн тарзда амалга оширилади.
Қайд этилишича, хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, у фуқароларга қулайлик яратиш ва давлат хизматларини рақамлаштиришга қаратилган.

