-7.5 C
Узбекистан
Пятница, 23 января, 2026

2025-йил якунлари бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги тенденциялар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Йил якунларига кўра, кўчмас мулк бозори фаолликнинг ошиши ҳамда ҳудудлар ва сегментлар кесимида динамиканинг хилма-хиллигини кўрсатмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилидауй-жой ва ижара бозоридаги, шу жумладан пойтахт бозоридаги асосий ўзгаришлар тақдим этилган.

Тошкент, 2026 й. 22-январь. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозори динамикасига оид янгиланган таҳлилни тақдим этди. Натижалар битимлар фаоллиги ва ҳудудий тузилмадаги ўзгаришларни, шунингдек, уй-жой олди-сотди ва ижара бозоридаги асосий тенденцияларни акс эттиради.

Баҳолашларга кўра, 2025 йил якунлари бўйича республикада уй-жой олди-сотди шартномалари сони 295 мингтани ташкил этиб, 15%дан зиёд ўсди.

Ҳудудлар кесимида

Йил давомида фаолликнинг энг сезиларли ўсиши Бухоро (25,7%), Сирдарё (23,3%) ва Самарқанд (19,7%) вилоятларида кузатилди.

2025 йилда республика бўйича уй-жой олди-сотди битимларининг тахминан 30%и пойтахт бозори ҳиссасига тўғри келди. Тошкент шаҳрида савдо ҳажми 18,2%га ошиб, тахминан 84 минг битимни ташкил этди.

Республика бўйича иккиламчи уй-жой бозорида нархлар динамикаси

2025 йил якунларига кўра, кўчмас мулк иккиламчи бозорида нархлар динамикасининг мўътадил тезлашиши кузатилди. Республика бўйича иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг ўсиши ўртача 8%ни ташкил этди, 2024 йилда эса ушбу кўрсаткич 6,2% даражасида бўлган эди.

Йил давомида нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилиб, ушбу ҳудудларда уй-жой нархининг ўртача йиллик ўсиши тахминан 17% ни ташкил этди.

Йил якунига кўра, иккиламчи уй-жой учун энг юқори нархлар пойтахтда сақланиб қолди. Шунингдек, нисбатан юқори нархлар Самарқанд вилоятида — бир квадрат метр учун 834 доллар, Тошкент вилоятида эса — бир квадрат метр учун 682 долларни ташкил этди.

Уй-жой учун энг паст нархлар Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди — бир квадрат метр учун 378 доллар. Шунингдек, нисбатан паст нарх даражаси Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида кузатилиб, у ерда бир квадрат метрнинг ўртача қиймати тахминан 454 долларни ташкил этди.

Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозоридаги вазият

Тошкент шаҳрининг иккиламчи уй-жой бозорида ўтган йил давомида бир квадрат метрнинг ўртача қиймати бироз ошди (+0,6%) ва 1100 доллардан кўпроқни ташкил этди. Шу билан бирга, нархларнинг энг сезиларли пасайиши Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди ва тахминан 5 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, пойтахтнинг кўчмас мулк бирламчи бозорида йил давомида нархларнинг анча сезиларли ўсиши кузатилди. Уй-жойнинг ўртача қиймати 9%дан кўпроққа ошди.

Тошкент шаҳрида энг юқори нарх ўсиши Миробод (18%), Яшнобод (14%) ва Мирзо Улуғбек (13,5%) туманларида кузатилди.

Тошкентда ижара нархлари мўътадил ошди

Энг юқори ижара нархлари пойтахтнинг марказий туманларида сақланиб қолди. Хусусан, Шайхонтоҳур, Миробод ва Яккасарой туманларида ижара нархи бир квадрат метр учун 11 доллар даражасида қайд этилди.

Шу билан бирга, ижара ставкаларининг ўсиш суръати Олмазор, Яшнобод ва Шайхонтоҳур туманларида сезиларлироқ бўлди, бу ерда йиллик ўртача ўсиш тахминан 11%ни ташкил этди

Жалолиддин Усмонов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

тел: (78) 150 02 02 (417)

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Iteca Exhibitions 2025-йил учун якуний сарҳисоб қилди ва янги кўргазма мавсумини очмоқда

Ўзбекистондаги халқаро кўргазмалар ва анжуманларнинг етакчи ташкилотчиси бўлган Iteca Exhibitions ўзининг 31-кўргазма мавсумига қадам қўймоқда.2025-йил натижалари компаниянинг мамлакат иқтисодиёти...

Больше похожих статей

×