Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтаётган стенд отиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Юниорлар ўртасида «трап» йўналишида Охунжон Абдуқодиров олтин медални қўлга киритиб, шу билан бирга жаҳон рекордини янгилади. Шу йўналишда Ярослава Эштаева кумуш медалга сазовор бўлди.
Юниорлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда эса «трап» дастури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси (Охунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов, Шоҳрух Садиров) учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалларини қўлга киритди.
Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар қуйидагича тақсимланди:
— Олтин: Охунжон Абдуқодиров («трап», юниорлар)
— Кумуш: Ярослава Эштаева («трап», юниорлар)
— Бронза: Охунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов, Шоҳрух Садиров («трап», юниорлар, жамоавий дастур)

