-1.4 C
Узбекистан
Среда, 21 января, 2026

Ўзбекистон фармацевтика бозори Евроосиё етакчи сифатида мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,340участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 20 январь, Тошкент. STADA компанияси 2025 йил якунларини сарҳисоб қилди ва Ўзбекистон фармацевтика бозорининг ривожланишидаги энг муҳим тенденцияларни қайд этди. 2024 йил декабрь — 2025 йил ноябрь даври якунларига кўра, мамлакат бозори Евроосиё етакчиларидан бири деган мақомини тасдиқлаган ҳолда, айни пайтда энг жадал ривожланаётган бозорлар қаторидан жой олди. Ўзбекистон Қозоғистон билан биргаликда минтақавий талабнинг “ядроси”га айланди, бунда давлат харидлари улуши анча паст бўлишига қарамай, бозор умумий ҳажми бўйича Қозоғистонга яқинлашгани чакана талабнинг кучли эканини ва истеъмол сегментининг барқарорлигини кўрсатади.

IQVIA (Халқаро соғлиқни сақлаш маълумотлари ва аналитика компанияси) маълумотларига кўра (MAT’11’25 — йиллик силжийдиган кўрсаткич), Ўзбекистон фармацевтика бозори пул ифодасида ҳам, соф кўрсаткичларда ҳам барқарор ўсишни намоён этмоқда. Миллий валютадаги савдо ҳажми 25 984 млрд сўмга етди (MAT’11’24 га нисбатан +28%: 20 299 млрд сўм). Қадоқлар сонида ҳам бозор ижобий динамикани кўрсатди: 0,86 млрд, ўтган йилги 0,81 млрдга нисбатан +6% ўсиш. Валюталарда ҳисобланганда ўсиш кўрсаткичи АҚШ долларида +24% ва еврода +22% ни ташкил этади, стандарт қадоқлар бўйича динамика эса +2 фоизга ортди.

Евроосиё бозорларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам, талаб таркибида чакана сегмент устунлик қилади, рецепт асосида бериладиган дори воситалари (Rx) эса пул ифодасида савдоларнинг қарийб 60–70 фоизини ташкил этади. Бозорнинг бундай тузилмаси кенг портфелга, дори воситалари билан барқарор таъминотга ва беморлар учун тушунарли даволаниш усулларига бўлган эҳтиёжни кучайтиради.

MAT’11’25 якунларига кўра, STADA рецептсиз дори воситалари (OTC) бозоридаги йирик ўйинчилар орасида ўз ўрнини мустаҳкамлади: компания улуши 8,8% ни (сўмда) ташкил этди. OTC сегментида компания савдолари пул ифодасида MAT’11’24 га нисбатан +60% га ўсди, бу эса асосий тоифалардаги барқарор талабни акс эттиради. OTC-портфел ривожига магний ва B6 витамини комбинациясидаги препарат, шунингдек ичак саломатлигини қўллаб-қувватловчи маҳсулотлар муҳим ҳисса қўшди: улар компаниянинг рецептсиз сегментидаги асосий савдо маҳсулотлари бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистонда STADA’нинг асосий эътибори беморлар ва шифокорлар учун даволанишнинг қулайлиги ва мавжудлигини оширишга қаратилган бўлиб, портфел уч йўналишда ривожлантирилмоқда: кундалик саломатлик учун рецептсиз ечимлар, женериклар ва ихтисослашган препаратлар. Ушбу стратегия доирасида компания биологик препаратлар йўналишини изчил ривожлантириб, беморлар учун замонавий терапия турларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

«2024 йилда STADA ушбу йўналишда Ўзбекистонда энг биринчиларидан бўлиб, мамлакатда илк бор офтальмология учун биосимиляр синфидаги препаратни тақдим этди. 2025 йилда эса биз ривожланишни давом эттириб, онкология соҳасидаги ечимни бозорга олиб чиқдик. Ушбу препарат колоректал саратон, кўкрак бези саратони, ўпка саратони, буйрак ҳужайрали саратон, шунингдек тухумдон ва бачадон бўйни саратонини, айниқса, дори воситаларининг сифати ва барқарор таъминоти муҳим бўлган йўналишларни ҳам даволашда қўлланилади. У беморлар учун даволаш имкониятларини кенгайтиради ва шифокорларга қўшимча танлов воситасини тақдим этади. Биз ушбу препаратнинг бозорда мавжудлиги кўпроқ одамларнинг ўз вақтида зарурий даволанишини таъминлашига умид қиламиз», — дея таъкидлади “Ўзбекистон + Қирғизистон” субкластер раҳбари Бахтиёр Хожimuhamedов.

Ихтисослашган йўналишни ривожлантириш билан бир қаторда, 2025 йил давомида компания кардиология соҳасидаги позицияларини ҳам мустаҳкамлади: портфелга артериал гипертензияни даволаш учун мўлжалланган, кардиоселектив таъсирга ва томирларни кенгайтирувчи хусусиятларга эга препарат қўшилди; у шунингдек стенокардия ва юрак ритми бузилишларида ҳам қўлланилади. OTC сегментида эса қўллаш қулайлиги ва самарали даволаш сифатини янада оширишга алоҳида урғу берилган ҳолда, компания катталар учун ичак саломатлиги ва иммунитетни қўллаб-қувватлаш тоифасида янгиланган форматни тақдим этди.

STADA Ўзбекистон бозори ривожланишини давом эттирган ҳолда, профессионал ҳамжамият билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни ҳамда сифатли ва самарали дори воситаларининг таъминотини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.

STADA Arzneimittel AG компанияси ҳақида

STADA Arzneimittel AG компаниясининг бош офиси Германиянинг Бад-Филбел шаҳрида жойлашган. STADA — бу халқаро компаниялар гуруҳи бўлиб, Consumer Healthcare сегменти (рецептсиз бериладиган дори воситалари, витаминлар, биологик фаол қўшимчалар), женерик дори воситалари ҳамда ихтисослашган препаратлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан биридир. STADA маҳсулотлари дунёнинг 120 мамлакатида, жумладан Ўзбекистонда ҳам тақдим этилган. Компаниялар гуруҳи таркибида бутун дунё бўйлаб 20 дан ортиқ ишлаб чиқариш майдончалари мавжуд. 2023 молиявий йилда STADA гуруҳи савдо ҳажми 3,735 млрд еврони ташкил этди, фоизлар, солиқлар, эскириш ва амортизациядан олдинги фойда (EBITDA) эса 802 млн еврога етди. 2023 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, STADA компаниясида бутун дунё бўйлаб 11 667 нафар ходим фаолият юритади.

2022 йилда МДҲ мамлакатлари минтақаси мустақил бизнес-бўлинмага айлантирилиб, Германиядаги бош офисга тўғридан-тўғри бўйсунувчи “Евроосиё” деб қайта номланди. Шунингдек, компания минтақанинг аксарият мамлакатларида, жумладан Қозоғистонда ҳам, STADA Arzneimittel AG’нинг юридик шахсларини рўйхатдан ўтказди. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб STADA “Евроосиё” минтақасида Sanofi компаниясининг рецептсиз дори воситалари портфелини тақдим этмоқда. “Евроосиё” минтақасида STADA компаниясида тахминан 500 нафар ходим фаолият юритади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зомин канат йўли 215 миллиард сўмлик аукцион асосида сотилди

Жиззах вилоятидаги машҳур туристик объект - Зомин канат йўли янги соҳибга ўтди. Бу иншоот электрон платформа E-auksion орқали 215...

Больше похожих статей

×