2.5 C
Узбекистан
Вторник, 20 января, 2026

Совуқ об-ҳаво шароити сабаб айрим ҳудудларда автомобиль газ “метан заправкалар” фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Совуқ об-ҳаво шароити сабаб айрим ҳудудларда автомобиль газ тўлдириш компрессор шохобчалари — “метан заправкалар” фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилди, бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ортидан табиий газга бўлган талаб ошган. Натижада айрим ҳудудларда газ қувурларида босим пасайиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу муносабат билан аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида энергетика тизими 24 соатлик кучайтирилган иш режимида фаолият олиб бормоқда.

Ҳудудлардаги вазият доимий назоратга олинган бўлиб, юзага келаётган носозликлар тезкор тарзда бартараф этилмоқда. Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим муассасаларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Шу сабабли, совуқ кунларда барқарор газ таъминотини таъминлаш мақсадида “метан заправкалар” ишига вақтинчалик чеклов жорий этилган. Вазирлик маълумотига кўра, ушбу чоралар фақат об-ҳаво шароити билан боғлиқ бўлиб, вазият барқарорлашиши билан чекловлар бекор қилинади.

Айни пайтда ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорти учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор ҳолда таъминланмоқда. Бу транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракати аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати сақланиши учун муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Ҳудудлардаги ҳолатдан келиб чиқиб, қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилиши маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади

Молдова ҳукумати мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)даги аъзолигини тугатиш бўйича ҳуқуқий жараённи бошлади. Бу ҳақда 19 январь куни Radio...

Больше похожих статей

×