0.2 C
Узбекистан
Вторник, 20 января, 2026

Эндрю Нг, Google Brain лойиҳасининг асосчиларидан бири, ҳаётни ўзгартиришга қодир деб ҳисоблаган 5 китобни тавсия қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Google Brain лойиҳасининг асосчиларидан бири, сунъий интеллект соҳасидаги етакчи мутахассис Эндрю Нг инсон тафаккурини кенгайтириш ва ҳаётга бўлган қарашни ўзгартиришга хизмат қиладиган бешта китоб рўйхатини эълон қилди. Ушбу асарлар замонавий технологиялар, сунъий интеллект ва инновацион фикрлаш масалаларига бағишланган бўлиб, дунёдаги энг нуфузли мутафаккирлар томонидан ёзилган.

Бугунги кунда ахборот ҳажми кескин ошиб бораётган ҳозирги даврда чуқур билимга эга бўлиш учун узлуксиз ўқиш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бироқ кўпчиликда бунинг учун етарли вақт йўқ. Шу боис замонавий интеллектуаллар китобларни қисқа мазмунда ўзлаштириш имконини берувчи рақамли платформалардан фойдаланмоқда. Улар орасида Blinkist иловаси алоҳида тилга олинади. Мазкур платформа нон-фикшн китобларнинг асосий ғояларини 15 дақиқалик матн ва аудио форматда тақдим этади.

Apple, The New York Times ва Forbes каби нуфузли манбалар томонидан ҳам юқори баҳоланган ушбу илова бугунги кунда 38 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга. Улар орасида Apple бош директори Тим Кук ҳам бор. Мутахассислар фикрича, қисқа вақт ичида муҳим билимларни олиш имконияти замонавий ўқув маданиятида янги йўналишни шакллантирмоқда.

Эндрю Нг тавсия этган бешта китоб сунъий интеллектнинг келажаги, инсон қадриятлари ва инновацион тадбиркорлик масалаларини қамраб олади. Улар қуйидагилар:

“Human Compatible” (Стюарт Рассел) — сунъий интеллект тизимларини инсон қадриятларига мос равишда ривожлантириш масалаларига бағишланган;
“Life 3.0” (Макс Тегмарк) — суперинтеллект ҳукмрон бўлган дунё қандай кўриниш олиши мумкинлигини таҳлил қилади;
“The Master Algorithm” (Педро Домингос) — барча билимларни маълумотлар орқали ўзлаштиришга қодир ягона алгоритм ғоясини илгари суради;
“Superintelligence” (Ник Бостром) — инсон ақлидан устун бўлган машиналар пайдо бўлиши билан боғлиқ хавф ва имкониятларни ёритади;
“Zero to One” (Питер Тиль) — инновация ва тадбиркорликда мутлақо янги ғоя яратишнинг аҳамиятини тушунтиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг дебют мавсумида юқори натижа кўрсатди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси ва капитани Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасидаги илк мавсумини муваффақиятли ўтказмоқда. «Истанбул Башакшехир» жамоаси сафида...

Больше похожих статей

×