Бензин ишлаб чиқарилиш ҳажми оширилади ва нархлар асоссиз равишда оширишлишига йўл қўйилмайди — Энергетика вазирлиги

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Совуқ ҳаво оқими сабабли автотранспорт воситаларига газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажмини талабдан келиб чиққан ҳолда оширади.

Маълум қилинишича, ушбу чора метан ёқилғиси таъминотидаги вақтинчалик чекловлар шароитида истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида кўрилмоқда. Бунинг учун республика ҳудудларида етарли миқдорда ёқилғи захиралари шакллантирилган.

Истеъмолчиларни автобензин билан барқарор таъминлаш масаласи давлат назоратига олинган бўлиб, ушбу йўналишда барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, хусусий автойўқилғи қуйиш шохобчалари фаолияти ҳам кучайтирилган тартибда назорат қилинади. Ваколатли органлар томонидан нархларни асоссиз равишда ошириш, ёқилғини сифат ва миқдор талабларига риоя этмасдан сотиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги қатъий таъминланиши қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасидаги туннелнинг девори ўпирилиб кетди

Тошкент шаҳрида Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасидаги туннел йўли атрофида тиргак деворнинг бир қисми қисман ўпирилиб...

Больше похожих статей