Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги компаниялар сони 1 199 тага етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон ҳудудида Қозоғистон капитали иштирокида жами 1 199 та корхона фаолият юритмоқда. Кўрсаткич икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётганини акс эттиради.

Маълумотларга асосан, ушбу корхоналар иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият олиб бормоқда. Энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келиб, мазкур йўналишда 492 та корхона рўйхатга олинган. Саноат тармоғида 129 та, ахборот ва алоқа соҳасида эса 127 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Қурилиш соҳасида Қозоғистон капитали иштирокидаги 82 та корхона иш юритмоқда. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги йўналишида 21 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 33 та корхона мавжуд. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 39 та, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида эса 13 та корхона фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа турли соҳаларида 263 та Қозоғистон капитали иштирокидаги корхона қайд этилган. Мутахассислар бу кўрсаткичлар икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва қўшма лойиҳалар сони ортиб бораётганидан далолат беришини таъкидламоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ботаника боғида 1 апрелдан велосипед ва самокатларда юришга тақиқ киритилади

Қарор боғнинг илмий кенгаши томонидан қабул қилинган бўлиб, хавфсизлик масалалари билан боғлиқ: сўнгги пайтларда ташрифчилар ўртасида йиқилиш ва жароҳат...

Больше похожих статей