Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 15 январда қабул қилинган 1/1-сонли қарорига мувофиқ, «Yangi Bank» АЖ берилган лицензия чақириб олинди. Қарор банк фаолиятида аниқланган қатор камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар етарли даражада самара бермагани билан изоҳланди.
Хусусан, банкнинг устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талаблар даражасига етказилмагани, шунингдек, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим мажбурий талаблар бажарилмагани қайд этилди.
Қабул қилинган қарор “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ҳамда “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ расмийлаштирилди. Унга асосан, “Янги банк” АЖни белгиланган тартибда тугатиш жараёнлари бошланди.
Шунингдек, банкни тугатиш ишларини амалга ошириш учун тугатиш комиссияси тайинланиб, унга банк активлари ва мажбуриятларини бошқариш, кредиторлар талабларини қондириш ҳамда тугатиш жараёнини ташкил этиш бўйича ваколатлар берилди.

