OpenAI компанияси ChatGPT чатботининг бепул версиясига, шунингдек, Go моделига рекламани жорий этиш режаларини расман эълон қилди. Бу ҳақда OpenAI расмий сайтида хабар берилди.
Реклама интеграциясини синаш яқин кунларда АҚШдаги фойдаланувчилар орасида бошланади. OpenAI’нинг таъкидлашича, янгиликнинг мақсади кенгроқ аудитория учун минимал чекловлар ёки тўлиқ бепул илғор сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришдир.
Компания реклама чат-бот жавобларининг холислигига таъсир қилмаслигига ишонтирди. Барча реклама материаллари аниқ белгиланган бўлади. Шу билан бирга, Plus, Pro, Business ва Enterprise пуллик обуналари рекламадан бутунлай холи бўлиб қолади.
OpenAI махфийлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Компания қуйидагиларни ваъда қилди:
- фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини ва шахсий маълумотларини реклама берувчиларга сотмаслик;
- исталган вақтда рекламаларни мослаштиришни ўчириб қўйиш имкониятини бериш;
- фойдаланувчиларга таргетинг учун ишлатиладиган маълумотларни ўчиришга рухсат бериш.
Аммо, рекламани жорий этишда хизмат сифати, ишончлилиги ва фойдалилигини сақлаш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.

