0.5 C
Узбекистан
Суббота, 17 января, 2026

2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги бирламчи автомобиль бозорининг тенденциялари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги бирламчи автомобиль бозорининг динамикаси ва ҳудудий тузилмасига бағишланган янгиланган шарҳ тақдим этилди. Таҳлил маҳаллий ва импорт ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сотувини қамраб олиб, бозорнинг турли сегментларида, жумладан электромобиллар бозорида юз берган асосий ўзгаришларни акс эттиради.

2025 йил давомида маҳаллий ва импорт ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 5,2%га ошиб, қарийб 370 минг донани ташкил этди.

Ҳудудий кесимда энг юқори фаоллик Сирдарё (45%), Тошкент (36%), Наманган (26%) ва Қашқадарё (21%) вилоятида қайд этилди.

Шу билан бирга, йил давомида янги енгил автомобиллар реализацияси ҳажми Тошкент шаҳрида, Навоий ва Хоразм вилоятларида камайгани кузатилди.

Ўтган йил давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сегментидаги савдо ҳажми 315 минг донанидан ошди. Шу билан бирга, хорижий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар реализацияси тахминан 53,3 минг донани ташкил этди.

Электромобиллар бозор ўсишининг асосий драйверига айланди

Ўтган йил давомида янги электромобиллар сотуви 35%га ошиб, 40,7 минг донани ташкил этди. Бу кўрсаткич бозор ўсишини таъминлаган асосий драйверлардан бири бўлди.

Ҳудудий кесимда таҳлил мазкур сегментда фаолликнинг юқори даражада жамланганини тасдиқлайди. Электромобиллар сотувининг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, бу ерда 29 мингта янги электромобил реализация қилинган, яъни умумий ҳажмнинг 71%и.

Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти, Тошкент вилояти ҳамда Қашқадарё вилояти қайд этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Япония Молия вазири йеннинг яқиндаги арзонлашишидан хавотирдалиги ва ҳукумат валюта қадрсизланишини давом эттирмаслик учун «қатъий чоралар» кўришга тайёр эканини маълум қилди

Япония Молия вазири Сатсуки Катаяма жума куни йеннинг яқиндаги арзонлашувидан хавотирга тушганини билдирди ва ҳукумат валюта қадрсизланишини давом эттирмаслик...

Больше похожих статей

×