Сеул марказий туман суди собиқ президент Юн Сук Ёлни ўтган йили терговчиларнинг уни ҳибсга олишга уринишига тўсқинлик қилгани учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб The Korea Herald нашриёти хабар берди. Бу унинг 2024 йилда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниши билан боғлиқ ишлар бўйича биринчи ҳукмдир.
Махсус прокурор Чо Йинсок Юн Сук Ёлни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш, шу жумладан, ҳибсга олишга қаршилик кўрсатгани учун беш йил, ҳарбий ҳолатни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни қайта кўриб чиққани учун икки йил ва Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг қарор қабул қилиш ҳуқуқларини бузгани, хорижий оммавий ахборот воситаларида ёлғон маълумот тарқатгани ва далилларни йўқ қилгани учун уч йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
2024 йилда Юн ҳарбий ҳолат эълон қилганидан сўнг, 2025 йил январь ойида юқори мартабали амалдорларга нисбатан Коррупцияни тергов қилиш бошқармаси уни ҳибсга олишга уринган. Кейин Юн президент хавфсизлик хизмати ва полицияни ўз қароргоҳини тўсиб қўйиш учун сафарбар қилди.

