Рақобат қўмитасига П.М. ва М.Ф. томонидан йўлланган мурожаатда қурилиш соҳасидаги шартномалар бажарилмаслиги масаласи кўтарилган, холат юзасидан қўмита маълумот берди.
Фуқаролар 2023-йилда “GRAND COMFORT BUILDING” МЧЖ билан “RABAD” савдо маркази қурилишида иштирок этиш мақсадида шартнома имзолаган. Мазкур савдо маркази 2025-йил феврал ойида фойдаланишга топширилиши керак эди, аммо қурилиш тўхтаб қолган ва объект белгиланган муддатда топширилмаган.
Фуқаролар 2025-йил августда шартномани бекор қилиш мақсадида ариза билан мурожаат қилган, аммо тўланган пуллар қайтарилмаган. Уларнинг мурожаати Рақобат қўмитаси томонидан кўриб чиқилди. Натижада, “GRAND COMFORT BUILDING” МЧЖ томонидан ҳар бир фуқарога 133 602 000 сўмдан, жами 267 204 000 сўм маблағ қайтарилиши таъминланди.
Рақобат қўмитаси ушбу соҳадаги ишлар давом эттирилаётганини маълум қилди; мақсад фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунбузарликларни олдини олиш ва шартномалар бажарилишини таъминлаш.

