Ўзбекистон энергия сарфи юқори бўлган давлатлар қаторига киради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, халқаро экспертлар Ўзбекистони энергия сиғими юқори бўлган мамлакатлар қаторига киритганди. Хусусан, мамлакатда энергиянинг якуний истеъмолининг қарийб 50 фоизи бинолар ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, бир квадрат метрга тўғри келадиган энергия сарфи Европа давлатларига нисбатан бир неча баробар юқори экани қайд этилган.

Бундай ҳолатни, аввало, мавжуд биноларнинг асосий қисми ўтган асрнинг 1960–1970-йилларида қурилгани билан изоҳланмоқда. Ушбу иншоотларда иссиқликни сақлаш, энергия тежаш ва замонавий муҳандислик ечимлари етарли даражада жорий этилмагани сабабли энергия йўқотишлари юқори бўлиб қолмоқда.

Шу муносабат билан 2025 йилда энергия самарадорлиги соҳасида тизимли ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида алоҳида агентлик ташкил этилди. Янги тузилма олдига 2030 йилга қадар иқтисодиётдаги умумий энергия истеъмолини камида 20 фоизга, давлат муассасалари ва ижтимоий ташкилотларда эса 15 фоизга қисқартириш вазифаси қўйилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Доҳа меҳмонхоналарида жойлаштирилди

Яқин Шарқдаги беқарор вазият фон ида 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Қатар пойтахти — Доҳа шаҳридаги меҳмонхоналарга вақтинча жойлаштирилган....

Больше похожих статей