Ўзбекистон олий таълим муассасалари хорижий ёшлар учун тобора жозибадор бўлиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида 33 минг 287 нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрган.
Келтирилган рақамлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатмоқда. Хусусан, хорижий талабалар сони 11 минг 307 нафарга ёки 51,5 фоизга ошган.
2025-йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари орасида Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи ўринларни эгалламоқда. Ҳиндистондан 14 минг 322 нафар, Туркманистондан эса 8 минг 348 нафар талабалар мамлакат таълим муассасаларини танлаган.
Ҳиндистон — 14 322 нафар
Туркманистон — 8 348 нафар
Тожикистон — 2 323 нафар
Покистон — 1 620 нафар
Хитой — 1 254 нафар
Жанубий Корея — 806 нафар
Қирғиз Республикаси — 696 нафар
Миср — 498 нафар
Филиппин — 461 нафар
АҚШ — 429 нафар
Туркия — 333 нафар
Афғонистон — 280 нафар
Иордания — 175 нафар
Россия — 158 нафар
Буюк Британия — 153 нафар
Бошқа давлатлар — 1 431 нафар
Маълумотларга кўра, хорижий талабалар оқимининг ортиши Ўзбекистон таълим тизимининг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётганини кўрсатади. Бу эса таълим экспортини ривожлантириш ва академик ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади.

