7.4 C
Узбекистан
Четверг, 15 января, 2026

Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи: Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижий талабалар сони ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон олий таълим муассасалари хорижий ёшлар учун тобора жозибадор бўлиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида 33 минг 287 нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрган.

Келтирилган рақамлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатмоқда. Хусусан, хорижий талабалар сони 11 минг 307 нафарга ёки 51,5 фоизга ошган.

2025-йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари орасида Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи ўринларни эгалламоқда. Ҳиндистондан 14 минг 322 нафар, Туркманистондан эса 8 минг 348 нафар талабалар мамлакат таълим муассасаларини танлаган.

Ҳиндистон — 14 322 нафар

Туркманистон — 8 348 нафар

Тожикистон — 2 323 нафар

Покистон — 1 620 нафар

Хитой — 1 254 нафар

Жанубий Корея — 806 нафар

Қирғиз Республикаси — 696 нафар

Миср — 498 нафар

Филиппин — 461 нафар

АҚШ — 429 нафар

Туркия — 333 нафар

Афғонистон — 280 нафар

Иордания — 175 нафар

Россия — 158 нафар

Буюк Британия — 153 нафар

Бошқа давлатлар — 1 431 нафар

Маълумотларга кўра, хорижий талабалар оқимининг ортиши Ўзбекистон таълим тизимининг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётганини кўрсатади. Бу эса таълим экспортини ривожлантириш ва академик ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган тадқиқот Ўзбекистонда уй хўжаликларининг энергия тежамкор технологияларга кенг кўламда ўтаётганини кўрсатди. Энергия...

Больше похожих статей

×