7.7 C
Узбекистан
Вторник, 13 января, 2026

EИга экспорт қилиш: Европа Иттифоқида CBAMдан товарларни вақтинчалик ва ретроактив чиқариш механизми муҳокама қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Европа Иттифоқида товарларни чегарада углеродни тартибга солиш механизми (CBAM — Carbon Border Adjustment Mechanism)дан вақтинчалик, ҳатто орқага қайтган ҳолда чиқариш имконини назарда тутувчи янги норма муҳокама қилинмоқда деб Инвеститция, савдо ва саноат вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил январ ойи бошида Европа комиссияси CBAM регламентига киритилиши таклиф этилаётган янги 27а-модда лойиҳаси бўйича изоҳларни эълон қилди. Ҳозирча мазкур нормалар қабул қилинмаган, бироқ Европа Иттифоқи доирасида фаол муҳокама қилинмоқда. Мутахассислар ушбу ўзгаришлар Европа бозорига экспорт ҳажмларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этмоқда.

CBAM нима?

CBAM — Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган механизм бўлиб, импорт қилинаётган маҳсулотнинг “углерод изи” учун тўлов жорий этилишини назарда тутади. Ушбу тизим орқали Европа Иттифоқи ҳудудидаги ва хорижий ишлаб чиқарувчилар учун рақобат шароитларини тенглаштириш мақсад қилинган.

CBAM қуйидаги товар гуруҳларига татбиқ этилади:

  • қора металлар ва пўлат маҳсулотлари;
  • алюминий;
  • ўғитлар (аммиак, азотли ва бошқалар);
  • цемент;
  • электр энергияси.

Бу эса Ўзбекистон экспортёрлари учун ҳисобот юритиш бўйича қўшимча талаблар, 2027-йилдан бошлаб эса молиявий мажбуриятлар пайдо бўлишини англатади.

27а-модда нима таклиф қилмоқда?

Таклиф этилаётган 27а-модда лойиҳаси CBAM доирасида “авария тормози” (emergency brake) деб аталувчи механизмларни жорий этишни кўзда тутади.

Хусусан, агар муайян товарнинг CBAM рўйхатига киритилиши нархларнинг кескин ўсишига ёки Европа Иттифоқи ички бозорига жиддий ва кутилмаган зарар етказса, Европа комиссияси ушбу товарни CBAMдан вақтинчалик чиқариб ташлаши мумкин.

Муҳим жиҳат шундаки, бундай қарор ретроактив тарзда — яъни қарор қабул қилинган санадан эмас, балки Европа Иттифоқи томонидан “критик шароитлар” юзага келган деб топилган даврдан бошлаб қўлланилиши мумкин.

Шу билан бирга, агар товар орқага қайтган ҳолда CBAMдан чиқарилса, импортёрлар томонидан аввал харид қилинган CBAM-сертификатлари қийматини қайтариш масаласи ҳам кун тартибига чиқиши мумкин.

Нега бу масала ҳозир долзарб?

2026 йил CBAMнинг ўтиш давридаги сўнгги йил ҳисобланади. Ушбу босқичда ҳозирча фақат ҳисобот тақдим этиш талаби мавжуд. 2027 йилдан эса Европа Иттифоқига импорт қилувчи компаниялар CBAM-сертификатларини амалда сотиб олишни бошлайди, бу эса тўғридан-тўғри харажатлар ортишига олиб келади.

27а-модданинг муҳокама қилиниши эса тизим тўлиқ ишга тушиш арафасида қоидалар қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу эса экспортёрлар учун шартномалар, нарх сиёсати ва углерод юкламаси ҳисоб-китобларини қайта баҳолаш заруратини келтириб чиқариши мумкин.

Ўзбекистон учун қайси соҳалар хавф остида?

CBAM ва 27а-модда муҳокамалари доирасида қуйидаги соҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

  • минерал ўғитлар ва аммиак ишлаб чиқариш;
  • алюминий маҳсулотлари;
  • қора металлургия ва прокат маҳсулотлари;
  • юқори энергия сарфини талаб қилувчи кимё саноати маҳсулотлари.

CBAM Европа Иттифоқи бозорига чиқишда ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ муҳокама қилинаётган 27а-модда Европа Иттифоқининг ўзида ҳам нархлар кескин ошиши хавфлари ҳисобга олинаётганини ва зарурат туғилганда қоидалар вақтинчалик ёки орқага қайтган ҳолда ўзгартирилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон экспортёрлари CBAM талабларига тайёргарлик кўриш билан бирга, Европа Иттифоқидаги норматив ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бориши орқали эҳтимолий ортиқча харажатларнинг олдини олиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонлик олимларининг илмий мақолаларини халқаро базалардан қайтариб олиниш масаласига расмий муносабат

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда чоп этилган айрим илмий мақолаларнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидан қайтариб олиниши (retraction)...

Больше похожих статей

×