7.8 C
Узбекистан
Вторник, 13 января, 2026

Аграр соҳада тўловлар агентлиги субсидияларни ажратиш билан шугуланади. “Agrosubsidiya” тизим хизматлари вақтинча тўхтатилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Аграр соҳада субсидиялаш тизими янгиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрда қабул қилинган “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2026-йил 1 январдан бошлаб озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган барча субсидиялар янги тартибда ажратилади.

Фармонга биноан, эндиликда субсидияларни ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган Аграр соҳада тўловлар агентлиги ваколатига ўтказилади. Бу ўзгаришлар давлат қўллаб-қувватлашини марказлаштириш, жараёнларда шаффофликни ошириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга қаратилгани қайд этилмоқда.

Айни пайтда Аграр соҳада тўловлар агентлигини ташкил этиш, шунингдек, субсидиялар ажратиш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан “Agrosubsidiya” ахборот тизими орқали айрим субсидия хизматлари бўйича аризаларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилган.

Шу билан бирга, паxтa хомашёси етиштирувчи хўжаликлар учун “Қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган паxta хомашёси учун субсидия” хизмати бўйича ариза топшириш имконияти сақлаб қолинган. Мазкур субсидия доирасида ҳар бир тонна паxтa хомашёси учун 1 миллион сўм миқдорида давлат қўллаб-қувватлови назарда тутилган.

Шунингдек, паxтa хомашёси ва ғалла етиштириш учун экин майдонларини суғоришда фойдаланилган насос агрегатларининг электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича 2024–2025 йиллар якунида юзага келган қарздорлик субсидия маблағлари 2026 йил давомида Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар 10-январдан 20-январгача қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрда қабул қилинган 578-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, олий таълим ташкилотлари талабалари учун...

Больше похожих статей

×