Ўзбекистонлик аёллар асосан неча ёшда она бўлишмоқда? — Cтатистика

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 664,6 мингта туғилиш ҳолати қайд этилган.

Статистик маълумотларда туғилишлар ота-оналарнинг ёш гуруҳлари кесимида таҳлил қилинган. Қайд этилишича, болаларнинг аксар қисми 25–39 ёш оралиғидаги ота-оналар ҳиссасига тўғри келади.

Оналар ёши бўйича маълумотларга кўра, 25 ёшгача бўлган аёллар 269 823 нафар болани дунёга келтирган бўлиб, бу умумий туғилишларнинг 40,6% ташкил этади. Энг катта улуш 25–39 ёшдаги оналар ҳиссасига тўғри келиб, ушбу ёш гуруҳида 385 424 нафар бола туғилган 58%. 40 ёш ва ундан катта аёллар орасида эса 9 351 та туғилиш қайд этилган бўлиб, бу 1,4% ташкил этган.

Хусусан, оталар ёши бўйича туғилишлар қуйидагича тақсимланган: 25 ёшгача бўлган оталар ҳиссаси 74 946 нафарни ёки 11,3% ташкил этган. 25–39 ёшдаги оталар улуши энг юқори бўлиб, 542 512 нафар бола 81,6% айнан шу ёш тоифасига тўғри келган. 40 ёш ва ундан катта оталар ҳиссаси эса 47 140 нафарни ёки 7,1% ташкил этган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент Халқаро марафони 2026 учун рўйхатдан ўтиш очилди

Тошкент шаҳрида 2026 йил 5 апрел куни ўтказиладиган Тошкент International Marathon учун иштирокчилар рўйхатдан ўтиши очилди. Старт ва финиш Humo...

Больше похожих статей