2.5 C
Узбекистан
Четверг, 8 января, 2026

Nestlé болалар озиқ-овқат маҳсулотларини сифатсизлиги сабаб 25та мамлакатнинг бозорларида аниқланган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Nestlé компанияси айрим болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари партияларини эҳтиёт чораси сифатида бозордан қайтаришини маълум қилди. Қайтариб олиш SMA, BEBA ва NAN формулаларининг айрим партияларини қамраб олган бўлиб.

Компания маълумотига кўра, бу қарор айрим маҳсулотларда cereulide токсини билан эҳтимолий ифлосланиш хавфи аниқлангани билан боғлиқ. Ушбу токсин айрим Bacillus cereus бактериялари томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин бўлиб, кўнгил айниши ва қусиш каби аломатларни келтириб чиқариши эҳтимоли бор. Шу билан бирга, Nestlé ҳозиргача қайтариб олинаётган маҳсулотлар билан боғлиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилмаганини таъкидлади.

Компания вакили билдиришича, муаммо юк етказиб берувчилардан бири тақдим этган ингредиент, арахидон кислотаси мойида сифат нуқсони аниқлангандан сўнг маълум бўлган. Шундан кейин Nestlé эҳтимолий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган болалар озиқ-овқат маҳсулотларида қўлланилган барча арахидон кислотаси мойи ва унинг аралашмалари бўйича тўлиқ текширув ўтказган. Текширув якунланганидан сўнг, компания таъсирланган партияларни бозордан қайтаришга қарор қилган.

Шу билан бирга, Nestlé арахидон кислотаси мойининг муқобил етказиб берувчиларини жалб этмоқда, бир қатор заводларда ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда ва таъминотда узилишларни олдини олиш мақсадида тарқатиш марказларидан хавфсиз маҳсулотларни жадал равишда бозорга чиқармоқда.

Маълумотларига кўра, эҳтимолий хавф Нидерландиядаги заводлардан бирида аниқланган. Шу билан бирга, Нидерландия озиқ-овқат хавфсизлиги идораси Nestlé текшируви натижаларига таяниб, ифлосланган хом ашё бир нечта ишлаб чиқариш майдонларида, жумладан Нидерландиядан ташқари ҳудудларда ҳам қўлланилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Nestlé қайтариб олинаётган маҳсулотлар партия рақамларини алоҳида эълон қилган ва истеъмолчиларни ушбу маҳсулотларни истеъмол қилмасликка чақирган. Компания таъминотдаги узилишларни минимал даражага тушириш бўйича чоралар кўрилаётганини билдирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда қалин туман сабаб кўриш масофаси 50–100 метрни ташкил этмоқда

Ўзгидрометерология хизмати агентлигининг расмий ахборотига кўра, 2026-йил 8 январь соат 22:00 ҳолатига кўра, Тошкент, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё,...

Больше похожих статей

×