Электр аккумуляторлар учун рақамли маркировка мажбурий тартибда жорий этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

2026-йил 1-январдан бошлаб электр аккумуляторлар учун рақамли маркировка мажбурий талаб сифатида жорий этилади. Бу норма ТИФ ТН кодлари 8507102002 ва 8507102003 бўйича таснифланадиган маҳсулотларга татбиқ этилади.

Қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрда қабул қилинган қарорига мувофиқ, электр аккумуляторларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун қатор мажбуриятлар белгиланган.

Хусусан, мазкур тоифадаги товарлар билан шуғулланувчи субъектлар “Asl belgisi” миллий ахборот тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтади. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнлари зарур техник ва бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши, рақамли маркировкалаш кодларини олиш ва уларни маҳсулотга жорий этиш таъминланиши лозим.

Янги талаблар чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам дахлдор. Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотишда уларни ўқиш учун махсус қурилмалар 2D-сканерлар ёки бошқа мос ускуналардан фойдаланиш зарур бўлади.

Маълум қилинишича, тадбиркорлар учун 2D-сканерларни харид қилишда солиқ имтиёзлари ҳам назарда тутилган деб Солиқ қўмитаси хабар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1-майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 куни «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ташкил этилади

Ташаббус доирасида йил охиригача Тошкентдаги барча автомобилларга эко-стикерлар берилади ва шаҳар ҳаво ифлосланиш даражасини назорат қилиш учун «қизил», «сариқ»...

Больше похожих статей