Ўзбекистонда Янги йил байрамлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан янги йил байрамлари даврида қўшимча дам олиш кунларини жорий этиш тўғрисидаги фармон имзоланди.
Қарорга мувофиқ, ўзбекистонликлар 2025-йил 31-декабрдан 2026-йил 4-январга қадар кетма-кет беш кун дам олишади. Белгиланган тартиб қуйидагича:
— 31 декабрь (чоршанба) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
— 1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами, расмий дам олиш куни;
— 2 январь (жума) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
— 3 январь (шанба) — олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни;
— 4 январь (якшанба) — умумий дам олиш куни.
Шу тариқа, 31 декабрь ва 2 январь иш ҳафтаси туридан (беш-кунлик йоки олти-кунлик) қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кунлар этиб белгиланди.

