4.5 C
Узбекистан
Вторник, 23 декабря, 2025

Истеъмолчилар эътирозлари энг кўп қайд этилаётган нодавлат таълим масканлари рўйхати шакллантирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,130участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитаси томонидан нодавлат таълим хизматлари бозорида истеъмолчилар мурожаатлари юзасидан тизимли мониторинг ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Аҳолидан келиб тушаётган шикоят ва эътирозлар доимий равишда ўрганилиб, улар асосида соҳадаги муаммоли йўналишлар аниқланмоқда.

Таҳлиллар натижасига кўра, 2024–2025 йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари билан боғлиқ қарийб 1 минг 200 та мурожаат қабул қилинган. Ушбу мурожаатларнинг катта қисми муайян ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тааллуқли экани маълум бўлган. Хусусан,

“Newton Academy”, “NewTone school”, “MyTeacher” онлайн инглиз тили курси, “Prep.uz” онлайн рус тили курси, “Бадавлат аёл” лойиҳаси, “Qadam Education” ўқув маркази, шунингдек “Lerna”, “Skillbox”, “Geekbrains”, “Interno Edu” МЧЖ, “Englify” МЧЖ, “Niyat Education” ва “Sevenedu” онлайн тил маркази бўйича эътирозлар кўп учраган.

Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим нодавлат таълим хизматларида таълим сифати кутилган даражада эмаслиги, амалда кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ҳамда пулни қайтариш тартиби бўйича етарли ва аниқ маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда.

Шунингдек, “Uzum Nasiya”, “Shaffof moliya”, “Paylater” ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилиш жараёнида қийинчиликлар мавжудлиги, рекламада билдирилган ваъдалар амалда бажарилмаётгани ҳақида ҳам истеъмолчилар томонидан эътирозлар билдирилган.

Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларни амалдаги қонунчиликка, лицензия ва рухсатнома талабларига, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этишга чақирмоқда. Шу билан бирга, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зангиота туманида замонавий электр энергиясини 150 МВт (300 МВт соат) сақлаш тизими барпо этилади

Тошкент вилояти Зангиота туманида энергетика соҳасини ривожлантиришга қаратилган яна бир йирик лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, қуввати 150 МВт (300...

Больше похожих статей

×