8 C
Узбекистан
Понедельник, 9 февраля, 2026

Самарқандда 283,6 млн сўмлик парфюмерия буюмларини ўзлаштирган омбор мудири фош этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоятида йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолатини аниқлади. Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида қонунбузарлик фош этилди.

Маълумотларга кўра, “F.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг Самарқанд филиали омбор мудири Д.С. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган товарларни шахсий манфаати йўлида ўзлаштириб келган. Унга ишониб топширилган 123 турдаги парфюмерия маҳсулотлари, жами 283,6 миллион сўмлик товар талон-торож қилингани аниқланган.

Текширув давомида омбор мудири маҳсулотларни ҳисобга олиш ва сақлаш борасидаги ваколатларидан суистеъмол қилгани маълум бўлди. Натижада тадбиркорлик субъектига катта миқдорда моддий зарар етган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли шамол ва ёғингарчилик шаҳар бўйлаб жиддий ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкун — Ҳокимият

Шамолнинг кескин кучайиши оқибатида электр симларининг узилиши, дарахтларнинг қулаши эҳтимоли мавжуд. Айрим ҳудудларда хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин. ❗️Фуқаролардан қуйидагиларга жиддий эътибор қаратиш...

Больше похожих статей

×