-1.4 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

Ижтимоий тармоқлар орқали юборилаётган фейк “ижро ҳужжатини” очманг — МИБ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Мажбурий ижро бюроси фуқароларни сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган фирибгарлик схемалари ҳақида огоҳлантирди. Айрим фуқароларга исм-шарифлари, ҳаттоки паспорт рақамлари кўрсатилган ҳолда, гўёки МИБ номидан “ижро ҳужжати” ёки “қарздорлик” ҳақида хабарлар юборилмоқда. МИБнинг таъкидлашича, бу каби билдиришномалар мутлақо фейк ҳисобланади.

Таъкидланишича, бундай хабарларга иловаланган “apk” дастурлари фирибгарлар томонидан тайёрланган бўлиб, уларни юклаб олиш фуқароларнинг пластик карталарига оид маълумотларининг ўғирланишига ва пул маблағларининг ноқонуний ечиб олинишига олиб келиши мумкин.

МИБ расмийларига кўра, бюро томонидан юбориладиган барча расмий билдиришномалар фақат мобил SMS орқали ва “MIB Info” рақамли хизмати орқали етказилади. Шунингдек, ижро ишлари ёки қарздорлик ҳақидаги аниқ маълумотлар бюронинг расмий веб-сайти — www.mib.uz, шунингдек, Google Play Market ва App Store орқали тақдим этилган расмий мобил иловалардан олиниши мумкин.

Таъкидланишича, фуқаролар айниқса шахсий маълумотларини бегона шахсларга тақдим этмаслиги, ҳар қандай шубҳали хабарларга ишонмаслиги ва расмий манбалар орқали текшириши зарур.

МИБ барча фуқароларни эҳтиёткор бўлишга, айниқса интернет орқали тарқалаётган қўлланмалар, илова ва хабарларни синчиклаб текширишга чорламоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Новза атрофидаги савдо мажмуасининг ёнғинини бартараф этилди

Тошкент шаҳрининг “Новза” метро бекати яқинида жойлашган савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига...

Больше похожих статей

×