-0.7 C
Узбекистан
Среда, 10 декабря, 2025

Ўзбекистонда 10-декабр кунига об-ҳаво прогнози

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,030участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзгидромет» агентлиги 10–12 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи борлигини эълон қилди. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши табиий офатларга сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда 9–10 декабрь кунлари нам ва совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши давом этмоқда. Бу ҳолат мамлакатнинг турли ҳудудларида ёмғир ва қор, кучли шамол ҳамда туман билан кечиши кутилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тоғ тизими) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида вазият огоҳлантирувчи даражада баҳоланмоқда. Кучли ёғингарчилик ва ҳароратнинг ўзгариши туфайли ушбу ҳудудларда қор кўчиш хавфи юқори.

Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларда туман кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0–2° совуқ, кундузи 3–5° илиқ бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда шамол 20–22 м/с гача кучайиши, ҳарорат эса кечаси 5–10° совуқ, кундузи 3° совуқдан 2° илиққача ўзгариши мумкин.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззахда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Самарқандда ҳам шунга ўхшаш шароит кутилмоқда. Шарқий вилоятлар — Андижон, Наманган ва Фарғонада ёмғир эҳтимоли сақланиб, туман тушиши мумкин. Жанубий вилоятларда эса ҳаво нисбатан илиқ бўлиб, Қашқадарё ва Сурхондарёда кундузи 14–19° илиқ кузатилади.

«Ўзгидромет» шимолий ва чўл ҳудудларида 9–10 декабрь кунлари шамол 20–22 м/с гача кучайиши, марказий ҳудудларда ҳарорат 10-декабрдан кечалари 2–5° совуққа, кундузи 3–6° илиққача пасайишини маълум қилди. Шимолда эса кечалари 7–10° совуқ, кундузи 0–3° совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Агентлик тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўрамоқда. Барча фуқаролар ва ҳайдовчилардан об-ҳаводаги кескин ўзгаришларга тайёр бўлиш, айниқса кучли шамол ва туман пайтида эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлиб, ҳарорат кечаси ва кундузи 2–7° совуқ атрофида сақланиши кутилмоқда, дея қўшимча қилди «Ўзгидромет».

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таниқли пульмонолог олим Абдулла Убайдуллаев оламдан ўтди

Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради. Таниқли пульмонолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими Убайдуллаев Абдулла...

Больше похожих статей

×