Тайланд ҳукуматининг киберфирибгарликка қарши йирик амалиёти минтақада катта шов-шувга сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари $300 миллиондан ортиқ мулкни мусодара қилди ва трансмиллий онлайн фирибгарлик тармоқларига алоқадор 42 нафар шахсга нисбатан қамалиш варақалари чиқарди.
Сўнгги йилларда Таиланд, Мьянма ва Камбоджа чегара ҳудудлари онлайн фирибгарликнинг асосий марказларига айланди. Бу ерларда жиноий тармоқлар одам савдоси қурбонлари ҳисобланган юзлаб шахсларни мажбурий равишда ишлатиб, миллиардлаб даромад олишмоқда. Ушбу амалиёт доирасида мусодара қилинган мулклар ва қамалиш варақалари Хитой–Камбоджа тадбиркори Чен Чжи, АҚШ томонидан санкция қилинган Prince Group холдинги раҳбари, шунингдек, камбоджилик Кок Ан ва Йим Лик каби шахсларга боғлиқдир.
Тайланд Молиявий операцияларни таҳлил қилиш идораси (Amlo) маълумотига кўра, тергов жараёнида Чен ва унинг тармоғига боғлиқ: онлайн фирибгарлик, одам савдоси ва пул ювиш схемалари фош этилган.
Сўнгги икки ойда Гонконг Ченга боғлиқ $354 млн активларни музлатди df Сингапур эса $116 млн қийматдаги мулкни мусодара қилди. Бу ҳаракатлар Буюк Британия ва АҚШнинг Prince Group’га нисбатан жорий этилган санкцияларидан кейин амалга оширилган.
Тайланд полицияси маълум қилишича, Кок Анга тегишли Камбоджадаги объектларда жиноий тармоқ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг ноқонуний даромадлари Таиландда активлар сотиб олишга сарфланган. Камбоджа ҳукумати ҳозирча ушбу айбловларга муносабат билдирмаган.

