9 C
Узбекистан
Среда, 3 декабря, 2025

Toshkentda yo‘l harakati boshqaruvi markazi tashkil etilmoqda: tirbandlik yo‘qoladimi?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни Тошкентда транспорт бошқарувини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш чораларига доир тақдимот билан танишди.

Кейинги йилларда пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича анча ишлар қилинди. Автобуслар парки икки баробарга кенгайтирилиб, уларнинг умумий сони 1,9 мингтага яқинлашди, қатнов интервали 30 дақиқадан 15 дақиқага қисқарди. Натижада автобуслардан фойдаланувчиларнинг сони кунлик 1,4 миллион нафарга етди.

Ерости ва ерусти метрополитен линияларининг умумий узунлиги 70,5 километрга етказилиб, бекатлар сони 29 тадан 50 тагача ошди. Метро бир кунда 900 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатмоқда.

Шаҳар кўчаларида ҳаракатни ташкил этишнинг техник ишлари кўлами кенгайиб, 2870 та белги алмаштирилди, 2770 та янги белги ва 55 та светофор ўрнатилди. 

Шу билан бирга, аҳоли ва транспорт воситалари сонининг ўсиши, шаҳардаги иқтисодий жараёнлар натижасида йўл инфратузилмасига юклама кескин ортмоқда. Пойтахтнинг асосий транспорт йўлакларига босим 2 баробар кўпайгани, кейинги йиллардаги 7-8 балли тирбандликлар одатий ҳолга айлангани кўрсатиб ўтилди. Жамоат транспортидан фойдаланиш улуши шахсий автомобилларникидан камлигича қолмоқда. Буларнинг барчаси экологик ҳолатга ҳам ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. 

Дунё амалиётида йўл ҳаракатини бошқаришнинг энг самарали усули сифатида интеллектуал транспорт тизими (ITS) кенг қўлланилмоқда. Мазкур ёндашувга кўра, шаҳарларда ҳаракатни ўз вақтида назорат қилиш, таҳлилини олиб бориш ва режалаштириш марказлашган ҳолда амалга оширилади.

Тақдимотда шу мақсадда Тошкент шаҳрида ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини яратиш таклиф қилинди. 

Марказ транспорт ва пиёдалар оқимларини таҳлил қилиш ва моделлаштириш, интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ҳамда бошқариш, транспорт мастер-режаси ва каркасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, электр қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш, индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишни рағбатлантириш каби вазифалар билан шуғулланади.

Марказ интеллектуал транспорт тизимининг оператори ҳисобланади. Мазкур платформа камералар, датчиклар, GPS воситалари орқали йиғилган маълумотларни, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиб, тирбандликлар статистикасини юритиш ва уларни башорат қилиш, маршрутларни оптималлаштириш, светофор фазаларини адаптив тарзда ўзгартириш, йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган пайтда фавқулодда хизматларни чақириш каби имкониятларга эга бўлади. 

Тизимнинг жорий қилиниши натижасида йўлларда транспорт ҳаракатининг ўртача вақти ва фавқулодда хизматларнинг ЙТҲ жойига етиб келиш вақти қисқариши, асосий йўллардаги тирбандликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари камайиши кутилмоқда. 

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, пилот лойиҳани жорий йилнинг ўзидаёқ ишга тушириб, келгуси йилларда уни кенгайтириш, 2030 йилга қадар уни ҳудудлар билан интеграция қилишни топширди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Эронда сув инқирози кучайиши боис пойтахт Техрондан кучирилиши мумкун

Эрон ҳудудида, хусусан пойтахт Теҳронда ичимлик сувини таъминлаш борасида жиддий муаммолар кузатилмоқда. Мамлакат бир нечта бир вақтнинг ўзида кечаётган...

Больше похожих статей

×