Ўзбекистонда 2026-йил 15 январьдан – 28 февральгача мамлакат бўйлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу жараён ҳар бир фуқаро ва ҳар бир хўжалик тўғрисида аниқ, ишончли маълумот тўплашга хизмат қилади. Ушбу маълумотлар келгусидаги ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва давлат ривожланиши бўйича муҳим қарорлар қабул қилишда асосий манбага айланади.
Рўйхатга олиш қандай тартибда амалга оширилиши кейиги икки босқичларда ўтказилади:
1-босқич: 15–31 январь 2026-йил
17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу услуб тезк, қулай ва замонавий бўлиб, аҳолига уйдан чиқмасдан рўйхатда иштирок этиш имконини беради.
2-босқич: 4–28 февраль 2026-йил
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшетлар орқали рўйхатга олишни амалга оширади. Ушбу босқичда ҳар бир хонадонга ташриф буюрилиб, шахсий маълумотлар аниқланади ва саволнома тўлдирилади.
Саволнома нималарни ўз ичига олади?
Жами 71 та саволдан иборат саволнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 54 та аҳолига оид савол: ёш, таълим, иш билан бандлик, оилавий аҳвол, яшаш шароити ва бошқа маълумотлар.
- 17 та қишлоқ хўжалигига оид савол: ер майдони, экин турлари, чорва сони, ишлаб чиқариш ҳолати ва бошқа кўрсаткичлар.
Маълумотлар махфийлиги кафолатланади
Статистика қўмитаси барча шахсий маълумотларни қонун билан муҳофаза қилади; саволнома натижалари ҳеч қайси идорага тақдим этилмаслигини ва тўпланган маълумотлар фақат статистик таҳлил учунгина ишлатилишини таъкидлади.
Нега рўйхатга олиш муҳим?
Рўйхат натижалари мамлакат ривожи учун бир қатор устувор йўналишларда аҳамиятга, яни аҳолининг ҳақиқий сони ва таркиби аниқланади; янги иш ўринлари, мактаблар, шифохоналар ва инфратузилмаларни режалаштириш осонлашади; ва қишлоқ хўжалигидаги ресурсларни тўғри тақсимлаш имкони яратилади. Ўзбекистондаги демографик ва иқтисодий вазиятни холис баҳолаш, ривожланиш стратегиясини пухта белгилаш учун муҳим қадамдир.

