6.4 C
Узбекистан
Среда, 26 ноября, 2025

ИСТИСҚО НАМОЗИ КЕЛАЁТГАН ЖУМА НАМОЗИДА ЎҚИЛАДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарига кўра дин таълимотида умум манфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор берилади ва Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган даврларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани ҳақида ривоятлар мавжуд.

Жорий йил куз фаслида ёмғир ёғмаётгани ва келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқ, рўз ва барака манбаи экани сабаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан 2025-йил 28-ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади деб таъкидланди хабарда.

Шунингдек, вилоятлар ва туман-шаҳарлар марказий масжидлари ҳамда зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, уларнинг гўшти ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар ва бўқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28-ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади. Тарихий манбаларга кўра, Имом Бухорий “Саҳиҳ”лари қурғоқчилик даврларида ўқилганда, Aллоҳ таоло иродаси ила ёмғир ёғгани ривоят қилинган. Шунингдек, Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умрада бўлиб турган элликбоши имом-домлаларга ҳам Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқиш тавсия этилди деб хабар қилинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Янги Марказий Осиёдаги демографик сиёсат: у бугунги кун талабларига жавоб бера оладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ходимлари жорий йилнинг 13–14-ноябрь кунлари Остона шаҳрида "Янги...

Больше похожих статей

×