-1.8 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

Ўзбекистонда “IT-visa” бериш тартиби янада такомиллаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга қаратилган навбатдаги қадам амалга оширилди. 2025-йил 21-ноябр куни Вазирлар Маҳкамасининг 734-сонли қарори қабул қилиниб, “IT-visa” бериш тартибига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қарор “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида қабул қилинган бўлиб, унда хорижий нуфузли университетларнинг илмий ходимлари, халқаро стартап лойиҳалар иштирокчилари ва IT хизматларини экспорт қилишга ҳисса қўша оладиган мутахассисларни мамлакатга кенгроқ жалб этишга эътибор қаратилган.

Янги тартибга кўра — стартап лойиҳаларнинг хорижий асосчилари ва иштирокчиларига; ахборот технологиялари соҳасида PhD, DSc ёки фан номзоди даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларга ва IT-парк резиденти мақомига эга юридик шахснинг яккабошчилик ижроия органи раҳбари ёки коллегиал ижро органи раиси ва уларнинг ўринбосарларига Ўзбекистонга кириш учун махсус “IT-visa” берилади.

Шу билан бирга, IT соҳасида экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида халқаро даражадаги малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими доирасида мақсадли қарзлар ажратиш механизми йўлга қўйилади.

Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистоннинг рақамлаштириш тўғрисидаги миллий мақсадларига эришиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва халқаро IT ҳамкорлигини кучайтириш учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Новза атрофидаги савдо мажмуасининг ёнғинини бартараф этилди

Тошкент шаҳрининг “Новза” метро бекати яқинида жойлашган савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига...

Больше похожих статей

×