12.3 C
Узбекистан
Понедельник, 24 ноября, 2025

«15 дақиқада бизнес бошлаш» тамойили асосида давлат хизматлари янада енгиллаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Фармонига мувофиқ, бизнес юритиш ва рухсатнома олиш жараёнлари сезиларли даражади енгиллаштириши хабар . Асосий мақсад — тадбиркорларнинг маъмурий харажатларини 90 миллиард сўмгача қисqartириш ва давлат органлари билан ишлаш вақтни 15 кунгача тежашдир.

2026-йил 1-январдан бошлаб «15 дақиқада бизнес бошлаш» тамойили амал қилади.
Рўйхатдан ўтувчи тадбиркор бир вақтда қуйидаги хизматларни олади:

— Электрон рақамли имзо калитини расмийлаштириш
— Банк ҳисоб рақамини очиш ва фаоллаштириш учун ариза юбориш
— Айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома ёки билдиришнома учун ариза топшириш
— Нерухом мулкни ижарага олиш шартномасини расмийлаштириш
— ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш
— Онлайн тарзда назорат-касса машиналарини харид қилиш ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш
— Юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни меҳнат тизимида рўйхатга қўйиш

Тадбиркор ҳар бир хизматдан ихтиёрий фойдаланади ва барча тўловларни ягона QR-код орқали амалга оширади.

2026-йил 1-январдан яна бир енгиллик:
Якка тартибдаги тадбиркорларга корхона номидан фойдаланишга рухсат берилади. Маълумотлари ўзгарганда, лицензия ва рухсатномаларга тегишли ўзгартишлар автоматик ва бепул киритилади.

2026-йил 1-мартдан бошлаб:
Лицензия ва рухсатнома сохасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахс мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бекор қилинади. «Лицензия» ахборот тизимида ҳужжатларни олдиндан ихтиёрий баҳолаш хизмати жорий этилади. Давлат хизматлари бизнес бошлашда комплекс равишда тақдим этилади ва тадбиркорлар учун қулайликлар янада кенгаяди. Тадбиркор ҳар бир хизматдан ихтиёрий равишда фойдаланади ва тўловни ягона QR-код орқали амалга оширади.

Янги тизим тадбиркорликни бошлаш ва юритишни сезиларли даражада енгиллаштириши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон АСЕАНнинг Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилади

Малайзияда ўтказилган учрашувда Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН)нинг Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди,...

Больше похожих статей

×