- Advertisement -
Миллий статистика қўмитаси 2025-йил 1-январь ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган шифокорлар тўғрисидаги навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда жами 107,5 минг нафар шифокор фаолият юритмоқда.
Маълумотларга қараганда, шифокорлар сони 2023-йилга нисбатан 1,8 минг нафарга, яъни 1,7 фоизга ошган.
Тақсимот:
- Аёл шифокорлар — 50,1 минг (46,6%)
- Эркак шифокорлар — 57,4 минг (53,4%)
Шу тариқа, мамлакат бўйлаб эркак шифокорлар аёлларга нисбатан кўпроқ экани қайд этилмоқда.
Ҳудудлар кесимида шифокорлар сони:
- Қорақалпоғистон — 5,5 минг
- Андижон — 8,1 минг
- Бухоро — 6,7 минг
- Жиззах — 2,8 минг
- Қашқадарё — 6,7 минг
- Навоий — 3,3 минг
- Наманган — 6,2 минг
- Самарқанд — 11,5 минг
- Сурхондарё — 4,8 минг
- Сирдарё — 2 минг
- Тошкент вилояти — 7,4 минг
- Фарғона — 9,9 минг
- Хоразм — 6,2 минг
- Тошкент шаҳри — 23,9 минг
Статистикага кўра, мамлакатда энг кўп шифокор Тошкент шаҳрида фаолият юритади.

