Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини рўйхатга олиш ишларини бошлаш тўғрисида Президент Фармони қабул килинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Фармонга мувофиқ, қуйидаги вазифалар белгилаганини маълум қилди:
▪️ Мамлакат ҳудудларидаги ер майдонлари, экин турлари, ишлаб чиқариш объектлари ва кадастр маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилади;
▪️ Қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолати, улардан фойдаланиш даражаси, сув таъминоти ва ҳосилдорлик ҳақида аник маълумотлар тўпланади;
▪️ Маҳалла тизими, кадастр ва статистика органлари ўзаро интеграция асосида ишлайди — ҳар бир ҳудуд бўйича ягона маълумотлар базаси яратилади;
▪️ Аҳолининг жойлашуви, бандлик ҳолати ва яшаш шароитлари рақамли форматда қайд этилади.

Рўйхатга олиш жараёни 15-январ 2026-йилга қадар амалга оширилади. Унинг натижалари ер ва мулк ҳуқуқларини тартибга солиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудий ривожланиш режаларини белгилашда асос бўлиб хизмат қилади.

Ушбу ишлар амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги зиммасига юклатилган бўлиб, Кадастр агентлиги Статистика қўмитаси ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь